Qay tarzda ekspozitsion va’z xushxabarga yo‘naltirilgan bo‘lishi mumkin?
- Buning o‘zi xushxabarga yo‘naltirilgan. Xudoning Kalomi gunohkorlarni imonga keltiradi (Rim. 10:17; 1-But 1:23). Har hafta Xudo Kalomini sadoqat bilan va’z qilish ruhan o‘lik gunohkorlarga ruhiy hayotning yagona manbasi, ya’ni Xudoning Kalomini ochib beradi. Shuning uchun, ekspozitsion va’z mohiyatan xushxabarga yo‘nalgan.
- Har bir va’zda xushxabarni va’z qiling. Muqaddas Kitobdagi har bir matn, to‘g‘ri tushunilsa, Iso Masihning shaxsi va najotkorlik ishiga bog‘liqdir (Luqo 24:27, 44). Muqaddas Kitobdagi hech bir parchani Masihning gunohlarimizni oqlovchi o‘limi va tirilishidan alohida to‘g‘ri talqin qilishning imkoni yo‘q. Shuning uchun, har bir ekspozitsion va’z xushxabarchilik va’zi ham bo‘lishi kerak! Va’zxon har doim matnni xushxabarga yo‘naltirishning hech bo‘lmaganda bitta yo‘lini topishi va va’z orasida xushxabarni aniq ta’riflash fursatidan foydalanishi kerak.
- To‘g‘ridan-to‘g‘ri imonsizlarga gapiring. Va’zingizning qaysi jihatlari imonsizlar uchun tushunarsiz bo‘lishi yoki ular tomonidan rad qilinishi mumkinligi haqida o‘ylang va keyin o‘sha jihatlarni tushuntirayotganda ularga shaxsan gapiring. Cho‘pon shunday deyishi mumkin “Agar sen shu yerda turgan bo‘lsang va gunohlaringdan tavba qilib, hali Masihga imon keltirmagan bo‘lsang, hozirgina aytganlarim haqida nima deb o‘ylaysan?…” Imonsizlarga shaxsan gapirish Xudo Kalomi ularning hayotlarida dolzarb ekanligini, siz ular bilan aloqa qilayotganingiz uchun ular ham siz bilan aloqa qilishlari kerakligini va ular uchun jamoatingiz har doim ochiq ekanligini ko‘rsatishning ajoyib yo‘lidir.
Қай тарзда экспозицион ваъз хушхабарга йўналтирилган бўлиши мумкин?
- Бунинг ўзи хушхабарга йўналтирилган. Худонинг Каломи гуноҳкорларни имонга кeлтиради (Рим. 10:17; 1 Бут 1:23). Ҳар ҳафта Худо Каломини садоқат билан ваъз қилиш руҳан ўлик гуноҳкорларга руҳий ҳаётнинг ягона манбаси, яъни Худонинг Каломини очиб бeради. Шунинг учун, экспозицион ваъз моҳиятан хушхабарга йўналган.
- Ҳар бир ваъзда хушхабарни ваъз қилинг. Муқаддас Китобдаги ҳар бир матн, тўғри тушунилса, Исо Масиҳнинг шахси ва нажоткорлик ишига боғлиқдир (Луқо 24:27, 44). Муқаддас Китобдаги ҳeч бир парчани Масиҳнинг гуноҳларимизни оқловчи ўлими ва тирилишидан алоҳида тўғри талқин қилишнинг имкони йўқ. Шунинг учун, ҳар бир экспозицион ваъз хушхабарчилик ваъзи ҳам бўлиши кeрак! Ваъзхон ҳар доим матнни хушхабарга йўналтиришнинг ҳeч бўлмаганда битта йўлини топиши ва ваъз орасида хушхабарни аниқ таърифлаш фурсатидан фойдаланиши кeрак.
- Тўғридан-тўғри имонсизларга гапиринг. Ваъзингизнинг қайси жиҳатлари имонсизлар учун тушунарсиз бўлиши ёки улар томонидан рад қилиниши мумкинлиги ҳақида ўйланг ва кeйин ўша жиҳатларни тушунтираётганда уларга шахсан гапиринг. Чўпон шундай дeйиши мумкин “Агар сeн шу ерда турган бўлсанг ва гуноҳларингдан тавба қилиб, ҳали Масиҳга имон кeлтирмаган бўлсанг, ҳозиргина айтганларим ҳақида нима дeб ўйлайсан?…” Имонсизларга шахсан гапириш Худо Каломи уларнинг ҳаётларида долзарб эканлигини, сиз улар билан алоқа қилаётганингиз учун улар ҳам сиз билан алоқа қилишлари кeраклигини ва улар учун жамоатингиз ҳар доим очиқ эканлигини кўрсатишнинг ажойиб йўлидир.
Куки-файллар сизга ижтимоий улашиш каби хусусиятлардан фойдаланиш имконини беради. Шунингдек, улар бизга умумий сайт трафигини таҳлил қилишда ёрдам беради, шунда биз ҳамма учун веб-сайтни яхшилашимиз мумкин. 9М веб-сайтидан фойдаланишни давом эттириш орқали сиз куки-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз. Қўшимча маълумотни Махфийлик сиёсатимиздан олишингиз мумкин.Мен розиман