Nima uchun odamlar ekspozitsion va’zni yoqtirishmaydi?
- Ularning bunga ishtahalari yo‘q. Odatda, Xudoning hokimiyatli So‘zini tinglashga imonsizlarning ishtiyoqi past bo‘ladi. Shunga qaramay, ekspozitsion va’znning go‘sht va sabzavotlari bizni ruhan sog‘lom qilsada, xuddi yosh bola faqat fastfoodni xohlagani kabi, hatto masihiylar ham sust ruhiy ishtahaga ega bo‘ladilar. Ehtimol, biz hech qachon qattiq ovqatga tayyorlanmaganimiz uchun ekspozitsion va’zni yoqtirmasmiz.
- “U juda hokimiyatli.” Ekspozitsion va’z “Mana Xudo nima deyapti. Bu sizning hayotingiz uchun mana nimani anglatadi”, deb aytadi. Biz buni yoqtirmaymiz. Odam Ato va Momo Havo davridan boshlab, biz gunohlarimizni yashirishni va o‘zimizni xudolar kabi tutishni xohlaganmiz. Biz Xudodan bo‘lak turib, o‘zimizni oqlashni xohlaganmiz. Ekspozitsion va’z bularning barini taqiqlaydi, chunki u Xudo bizga O‘zining So‘zida nima deganini hokimiyat bilan ochib beradi va shuning uchun ham, u bizning xayollarimizni va yuraklarimizning niyatlarini fosh etadi (Ibr. 4:12).
- “Bu dolzarb emas.” Ba’zan biz eski kitob bizning xavotirlarimizga dahldor emas, deb o‘ylashimiz mumkin. Biz bu dunyoda hech qanday yangi narsa yo‘qligini (Voiz 1), va bizning eng katta muammolarimiz va ularning yechimlari dunyoga gunoh kirib kelganidan beri bir xil ekanligini unutamiz: biz muqaddas Xudo oldida aybdor holda turgan gunohkorlarmiz, lekin Xudo O‘z inoyati bilan bizni xalos qilish uchun yo‘l ochdi, bizning o‘rnimizga yashash va o‘lish uchun O‘z O‘g‘lini bu dunyoga yubordi. Biz uchun eng muhim bo‘lgan narsalar har doim va har yerda bir xil – va ekspozitsion va’z bu masalalarning barchasida qo‘l keladi, chunki, bular Kalomda bor masalalardir.
- “Bu o‘ta intellektual.” Ba’zi odamlar ekspozitsion va’z faqatgina intellektuallar uchun, deb shikoyat qilishadi. Ba’zi va’zxonlarni har bir kishi tushunishga qiynaladi, ekspozitsion va’z esa tushunarli bo‘lishi kerak, chunki u shunchaki Muqaddas Yozuvlarni tushuntiryapti va hayotga moslashtiryapti, uni hatto bola ham tushuna oladi (2-Tim. 3:15). Unutmang, ko‘pgina olimlar Ibroniylar kitobining o‘zi bir va’z bo‘lgan, deb aytishadi. U juda katta mohorat talab etadi!
- Ular yomon ekspozitsion va’z tinglashgan. Yomon tematik va hikoyaviy va’zxonlar bo‘lgani kabi, yomon ekspozitsion va’zxonlar ham bor. Shunga qaramay, ekspozitsion va’zni turlicha tasvirlash mumkin, ammo uni zerikarli va quruq deb tasvirlab bo‘lmaydi. Xudo sizga aytayotgan gapni eshitish va uni hayotingizga maxsus tarzda qo‘llashdan qiziqarliroq yana nima bo‘lishi mumkin? Ekspozitsion va’z shaxsiy, o‘ziga jalb qiladigan va hayotingizga aloqador bo‘lishi kerak. Agar bunday bo‘lmasa, u haqiqiy ekspozitsion va’z emas.
Нима учун одамлар экспозицион ваъзни ёқтиришмайди?
- Уларнинг бунга иштаҳалари йўқ. Одатда, Худонинг ҳокимиятли Сўзини тинглашга имонсизларнинг иштиёқи паст бўлади. Шунга қарамай, экспозицион ваъзннинг гўшт ва сабзавотлари бизни руҳан соғлом қилсада, худди ёш бола фақат фастфудни хоҳлагани каби, ҳатто масиҳийлар ҳам суст руҳий иштаҳага эга бўладилар. Эҳтимол, биз ҳеч қачон қаттиқ овқатга тайёрланмаганимиз учун экспозицион ваъзни ёқтирмасмиз.
- “У жуда ҳокимиятли.” экспозицион ваъз “Мана Худо нима деяпти. Бу сизнинг ҳаётнингиз учун мана нимани англатади”, деб айтади. Биз буни ёқтирмаймиз. Одам Ато ва Момо Ҳаво давридан бошлаб, биз гуноҳларимизни яширишни ва ўзимизни худолар каби тутишни хоҳлаганмиз. Биз Худодан бўлак туриб, ўзимизни оқлашни хоҳлаганмиз. Экспозицион ваъз буларнинг барини тақиқлайди, чунки у Худо бизга Ўзининг Сўзида нима деганини ҳокимият билан очиб беради ва шунинг учун ҳам, у бизнинг хаёлларимизни ва юракларимизнинг ниятларини фош этади (Ибр. 4:12).
- “Бу долзарб эмас.” Баъзан биз эски китоб бизнинг хавотирларимизга даҳлдор эмас, деб ўйлашимиз мумкин. Биз бу дунёда ҳеч қандай янги нарса йўқлигини (Воиз 1), ва бизнинг энг катта муаммоларимиз ва уларнинг ечимлари дунёга гуноҳ кириб келганидан бери бир хил эканлигини унутамиз: биз муқаддас Худо олдида айбдор ҳолда турган гуноҳкорлармиз, лекин Худо Ўз инояти билан бизни халос қилиш учун йўл очди, бизнинг ўрнимизга яшаш ва ўлиш учун Ўз Ўғлини бу дунёга юборди. Биз учун энг муҳим бўлган нарсалар ҳар доим ва ҳар ерда бир хил – ва экспозицион ваъз бу масалаларнинг барчасида қўл келади, чунки, булар Каломда бор масалалардир.
- “Бу ўта интеллектуал.” Баъзи одамлар экспозицион ваъз фақатгина интеллектуаллар учун, деб шикоят қилишади. Баъзи ваъзхонларни ҳар бир киши тушунишга қийналади, экспозицион ваъз эса тушунарли бўлиши керак, чунки у шунчаки Муқаддас Ёзувларни тушунтиряпти ва ҳаётга мослаштиряпти, уни ҳатто бола ҳам тушуна олади (2 Тим. 3:15). Унутманг, кўпгина олимлар Ибронийлар китобининг ўзи бир ваъз бўлган, деб айтишади. У жуда катта моҳорат талаб этади!
- Улар ёмон экспозицион ваъз тинглашган. Ёмон тематик ва ҳикоявий ваъзхонлар бўлгани каби, ёмон экспозицион ваъзхонлар ҳам бор. Шунга қарамай, экспозицион ваъзни турлича тасвирлаш мумкин, аммо уни зерикарли ва қуруқ деб тасвирлаб бўлмайди. Худо сизга айтаётган гапни эшитиш ва уни ҳаётингизга махсус тарзда қўллашдан қизиқарлироқ яна нима бўлиши мумкин? экспозицион ваъз шахсий, ўзига жалб қиладиган ва ҳаётингизга алоқадор бўлиши керак. Агар бундай бўлмаса, у ҳақиқий экспозицион ваъз эмас.
Куки-файллар сизга ижтимоий улашиш каби хусусиятлардан фойдаланиш имконини беради. Шунингдек, улар бизга умумий сайт трафигини таҳлил қилишда ёрдам беради, шунда биз ҳамма учун веб-сайтни яхшилашимиз мумкин. 9М веб-сайтидан фойдаланишни давом эттириш орқали сиз куки-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз. Қўшимча маълумотни Махфийлик сиёсатимиздан олишингиз мумкин.Мен розиман