Инжил Хушхабари

Najotga erishish uchun tavba qilish zarurmi?

Answer
06.17.2018

Ba’zi odamlar Isoga “Najotkor” sifatida imon keltirishingiz mumkin, lekin “Ega” sifatida emas, deb aytishadi. Ya’ni, ularning aytishicha, siz unga ishonishingiz, lekin gunohingizdan hech qachon tavba qilmasligingiz mumkin. Siz Unga ishonishingiz va hayotingiz masihiy bo‘lganingizdan oldin qanday bo‘lsa, shunday davom etsa ham, najotga erishishingiz mumkin. Va shunga o‘xshash iddaolarni davom ettirishadi. Hatto ba’zi odamlar aytishadiki, agar biz najotga erishish uchun tavba qilish kerakligini aytsak, xushxabarga ishlarni qo‘shayotgan bo‘lar ekanmiz. Ularning fikricha, agar tavba qilish talab etilgan bo‘lsa, unda biz faqatgina Xudoning inoyati orqali emas, shu bilan birga, qiladigan ishlarimiz bilan najotga erishadigan bo‘lib qolar ekanmiz.

Lekin, Muqaddas Kitob bu haqda nima deydi?

  • Iso aytadiki, “Men solihlarni emas, gunohkorlarni tavbaga chaqirgani kelganman” (Luqo 5:32).
  • Iso O‘z shogirdlariga “tavba qilish va gunohlarni kechirish” haqidagi xabarni Uning nomi bilan barcha xalqlarga e’lon qilishni buyuradi (Luqo 24:47).
  • Havoriylar kitobida havoriylar va’z qilishganda odamlar kechirimga ega bo‘lishlari uchun ularni gunohlaridan tavba qilishga da’vat etishadi (Hav. 2:38, 3:19, 8:32, 17:30, 20:21, 26:20ga qarang).
  • Havoriy Pavlus aniq qilib aytyaptiki, hayotlarida gunoh davom etayotgan odamlar “Xudoning Shohligidan bahramand bo‘lmaydilar” (1-Kor. 6:9-10; shuningdek, Rim. 8:12-13, Gal. 5:21, Efes. 5:5ga qarang).

Muqaddas Kitobning bir ovozdan aytilgan guvohligiga ko‘ra, tavba qilish najotga erishish uchun mutlaqo zarur amaldir. O‘z gunohlaridan yuz burgan, Masihga ishongan va solih hayotda yashaydigan odamlargina oxiratda najotga erishadilar.

Lekin, unaqada, tavba biz najotga erishishimiz uchun amalga oshirishimiz kerak bo‘lgan “ish”mi? Yo‘q, albatta! Tavba va imon, aslida, bir tanganing ikki tomonidir. Tavba gunohdan yuz burishdir. Imon esa, Masih tomon yuz burish, imon keltirish, va Unga umid bog‘lashdir. Tavba imondan farqli hech qanday “ish” emas: biz shunchaki, gunohdan voz kechamiz va Masihga umid bog‘laymiz.

Нажотга эришиш учун тавба қилиш зарурми?

Баъзи одамлар Исога “Нажоткор” сифатида имон келтиришингиз мумкин, лекин “Ега” сифатида эмас, деб айтишади. Яъни, уларнинг айтишича, сиз унга ишонишингиз, лекин гуноҳингиздан ҳеч қачон тавба қилмаслигингиз мумкин. Сиз Унга ишонишингиз ва ҳаётингиз масиҳий бўлганингиздан олдин қандай бўлса, шундай давом этса ҳам, нажотга эришишингиз мумкин. Ва шунга ўхшаш иддаоларни давом эттиришади. Ҳатто баъзи одамлар айтишадики, агар биз нажотга эришиш учун тавба қилиш кераклигини айтсак, хушхабарга ишларни қўшаётган бўлар эканмиз. Уларнинг фикрича, агар тавба қилиш талаб этилган бўлса, унда биз фақатгина Худонинг инояти орқали эмас, шу билан бирга, қиладиган ишларимиз билан нажотга эришадиган бўлиб қолар эканмиз.

Лекин, Муқаддас Китоб бу ҳақда нима дейди?

  • Исо айтадики, “Мен солиҳларни эмас, гуноҳкорларни тавбага чақиргани келганман” (Луқо 5:32).
  • Исо Ўз шогирдларига “тавба қилиш ва гуноҳларни кечириш” ҳақидаги хабарни Унинг номи билан барча халқларга эълон қилишни буюради (Луқо 24:47).
  • Ҳаворийлар китобида ҳаворийлар ваъз қилишганда одамлар кечиримга эга бўлишлари учун уларни гуноҳларидан тавба қилишга даъват этишади (Ҳав. 2:38, 3:19, 8:32, 17:30, 20:21, 26:20га қаранг).
  • Ҳаворий Павлус аниқ қилиб айтяптики, ҳаётларида гуноҳ давом этаётган одамлар “Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайдилар” (1 Кор. 6:9-10; шунингдек, Рим. 8:12-13, Гал. 5:21, Эфес. 5:5га қаранг).

Муқаддас Китобнинг бир овоздан айтилган гувоҳлигига кўра, тавба қилиш нажотга эришиш учун мутлақо зарур амалдир. Ўз гуноҳларидан юз бурган, Масиҳга ишонган ва солиҳ ҳаётда яшайдиган одамларгина охиратда нажотга эришадилар.

Лекин, унақада, тавба биз нажотга эришишимиз учун амалга оширишимиз керак бўлган “иш”ми? Йўқ, албатта! Тавба ва имон, аслида, бир танганинг икки томонидир. Тавба гуноҳдан юз буришдир. Имон эса, Масиҳ томон юз буриш, имон келтириш, ва Унга умид боғлашдир. Тавба имондан фарқли ҳеч қандай “иш” эмас: биз шунчаки, гуноҳдан воз кечамиз ва Масиҳга умид боғлаймиз.