Хушхабарчилик

Xushxabar aytganimizdan keyin nima qilishimiz kerak?

Жавоблар
09.18.2017

Bu asosan tinglovchingizning javobiga bog‘liq. Quyida siz duch kelishingiz mumkin bo‘lgan ba’zi javoblar keltirilgan.

  1. Men qaror qilolmayapman.Agar odamlar bizga bir qarorga kelolmayotganlarini aytishsa, biz albatta ularni bunga majburlay olmaymiz. Lekin, ular beqaror bo‘lganlarida yupatmasligimiz kerak. Insoniyatning Xudoga qarshi isyonida real neytrallik yo‘q.
  2. Men kutishni xohlayman. Agar siz kimnidir xushxabar unchalik jalb etmaganini sezsangiz, xabarni aniqroq qilib tushuntirib bering. Ular uchun ibodat qiling, lekin ularni bezor qilmang. Boshqa tomondan, ehtimol, ular sekin-asta xushxabar haqiqatiga amin bo‘layotgandirlar, lekin hali ham buning qiymatini hisoblayotgan bo‘lishlari yoki qandaydir sevimli gunohlaridan voz kecholmayotgan bo‘lishlari mumkin. Agar siz gap shunda bo‘lishi mumkin deb o‘ylasangiz, donolik uchun ibodat qiling. Ularni muloyimlik bilan undang, Muqaddas Ruh ularni ishontirishi uchun ibodat qiling va sabrli bo‘ling.
  3. Yo‘q, hech qachon. Agar birov qat’iylik bilan xushxabarni rad qilsa, biz qila oladigan eng yaxshi narsa bu ibodat qilishdir. Tushkunlikka tushmang. Xudo masihiylarni beshafqat quvg‘in qilganlarni ham qutqargan. U sizni qutqargan. Agar U buni qila olgan bo‘lsa, har qanday shaxsni qutqara oladi. Shuning uchun, o‘sha odam uchun ibodat qiling. Xudodan uning yuragini o‘zgartirishini so‘rang.
  4. Men ishonaman. Masihga imon keltirganini e’tirof etgan har bir kishi mahalliy jamoatga olib kelinishi kerak. Ular suvga cho‘mdirilishlari va Qutlug‘ Kechlikka ishtirok etish uchun qabul qilinishlari kerak. Ularga masihiylar sifatida o‘zlarining yangi majburiyatlari va vakolatlari haqida o‘rgatilishi kerak. Lekin, ehtiyot bo‘ling. Iso Uning so‘ziga ijobiy javob berganlardan faqatgina ba’zilari haqiqiy imonlilar ekanligini isbotlashlari haqida ogohlantiradi (Mark 4:1-9). Shuning uchun, birovga shoshilinch aminlik (tasdiq) berishga shoshilmang. Ularni imonda o‘sishga chin dildan harakat qilishga ruhlantiring va ularning imoni o‘z haqiqiyligini ko‘rsatishi uchun ibodat qiling.

Хушхабар айтганимиздан кейин нима қилишимиз керак?

Бу асосан тингловчингизнинг жавобига боғлиқ. Қуйида сиз дуч келишингиз мумкин бўлган баъзи жавоблар келтирилган.

  1. Мен қарор қилолмаяпман. Агар одамлар бизга бир қарорга келолмаётганларини айтишса, биз албатта уларни бунга мажбурлай олмаймиз. Лекин, улар беқарор бўлганларида юпатмаслигимиз керак. Инсониятнинг Худога қарши исёнида реал нейтраллик йўқ.
  2. Мен кутишни хоҳлайман. Агар сиз кимнидир хушхабар унчалик жалб этмаганини сезсангиз, хабарни аниқроқ қилиб тушунтириб беринг. Улар учун ибодат қилинг, лекин уларни безор қилманг. Бошқа томондан, эҳтимол, улар секин-аста хушхабар ҳақиқатига амин бўлаётгандирлар, лекин ҳали ҳам бунинг қийматини ҳисоблаётган бўлишлари ёки қандайдир севимли гуноҳларидан воз кечолмаётган бўлишлари мумкин. Агар сиз гап шунда бўлиши мумкин деб ўйласангиз, донолик учун ибодат қилинг. Уларни мулойимлик билан унданг, Муқаддас Руҳ уларни ишонтириши учун ибодат қилинг ва сабрли бўлинг.
  3. Йўқ, ҳеч қачон. Агар биров қатъийлик билан хушхабарни рад қилса, биз қила оладиган энг яхши нарса бу ибодат қилишдир. Тушкунликка тушманг. Худо масиҳийларни бешафқат қувғин қилганларни ҳам қутқарган. У сизни қутқарган. Агар У буни қила олган бўлса, ҳар қандай шахсни қутқара олади. Шунинг учун, ўша одам учун ибодат қилинг. Худодан унинг юрагини ўзгартиришини сўранг.
  4. Мен ишонаман. Масиҳга имон келтирганини эътироф этган ҳар бир киши маҳаллий жамоатга олиб келиниши керак. Улар сувга чўмдирилишлари ва Қутлуғ Кечликка иштирок этиш учун қабул қилинишлари керак. Уларга масиҳийлар сифатида ўзларининг янги мажбуриятлари ва ваколатлари ҳақида ўргатилиши керак. Лекин, эҳтиёт бўлинг. Исо Унинг сўзига ижобий жавоб берганлардан фақатгина баъзилари ҳақиқий имонлилар эканлигини исботлашлари ҳақида огоҳлантиради (Марк 4:1-9). Шунинг учун, бировга шошилинч аминлик (тасдиқ) беришга шошилманг. Уларни имонда ўсишга чин дилдан ҳаракат қилишга руҳлантиринг ва уларнинг имони ўз ҳақиқийлигини кўрсатиши учун ибодат қилинг.