Nima sababdan Kalomiy Teologiya Masihiy shogirdlik va o’sish uchun o’ta muhim?
- Kalomiy teologiya masihiy insonga o’z hikoyasini Xudoning hikoyasidan kelib chiqib tushunishiga yordam beradi. Masihiy inson Xudo butun tarix ustidan hukron ekanligini va minglab yillar davomida najotkorlik rejasini amalga oshirib kelayotganini tushunganda, bu unga o’z hikoyasini (tarixini) to’g’ri nuqtadan ko’rishga yordam beradi.
- Kalomiy teologiya masihiy insonga u qayerdan kelganligi va qayerga borayotganligini o’rgatadi. Kalomiy teologiya yaratilishdan to yangi yaratilishgacha Muqaddas Kitobning butun tarixini, birlashtiradi. Masihiy inson u ham butun insoniyat singari o’z hayotini gunohda boshlaganini, lekin hozir esa, Xudo bilan va Xudoning xalqi bilan birgalikdagi quvonchli abadiy hayot sari qarab borayotganini anglagan taqdirda, bu uni kurashlar o’rtasida chidashga, umidsizlikka tushmaslikka va quvonchga ega bo’lishga ilhomlantiradi.
- Kalomiy teologiya masihiy insonga butun Muqaddas Kitob qay tarzda o’zaro bir butunlikni tashkil etishini o’rgatadi. Agar siz Muqaddas Kitobning biror bir kitobini uning najot tarixidagi o’rnini bilmasdan turib ochib o’qisangiz, uni tushunmasdan chigal tasavvurda qolish ehtimolingiz katta. Lekin, Kalomiy teologiya masihiylarga Muqaddas Kitobning barcha kitobi qay tarzda o’zaro bir butunlikni tashkil etishini tushunishga yordam beradi. Bu esa, o’z navbatida, uning har bir alohida olingan qismlarini tushunishimizga imkon beradi.
- Kalomiy teologiya masihiy insonga Muqaddas Kitobning barcha turli xil qismlarini o’z hayotida qanday qo’llashni o’rgatadi. Levilar qurbonlik keltirishining bugungi kundagi masihiyga qanday aloqasi bor? Isroilliklarning Kan’on yurtini bosib olishi-chi? Yoki Dovud va Sulaymonnning shohligichi? Kalomiy teologiya imonlilarga Muqaddas Kitobning shu kabi barcha qismlariga Masihning amalga oshirgan ishi (ular shunga yo’naltiradi) nuqtai nazaridan qarashga yordam beradi. Bu Masihiylarga o’z hayotlarida bular qanchalik dolzarb ekanligini korishga yo’rdam beradi.
Нима сабабдан Каломий Теология Масиҳий шогирдлик ва ўсиш учун ўта муҳим?
- Каломий теология масиҳий инсонга ўз ҳикоясини Худонинг ҳикоясидан келиб чиқиб тушунишига ёрдам беради. Масиҳий инсон Худо бутун тарих устидан ҳукрон эканлигини ва минглаб йиллар давомида нажоткорлик режасини амалга ошириб келаётганини тушунганда, бу унга ўз ҳикоясини (тарихини) тўғри нуқтадан кўришга ёрдам беради.
- Каломий теология масиҳий инсонга у қаердан келганлиги ва қаерга бораётганлигини ўргатади. Каломий теология яратилишдан то янги яратилишгача Муқаддас Китобнинг бутун тарихини, бирлаштиради. Масиҳий инсон у ҳам бутун инсоният сингари ўз ҳаётини гуноҳда бошлаганини, лекин ҳозир эса, Худо билан ва Худонинг халқи билан биргаликдаги қувончли абадий ҳаёт сари қараб бораётганини англаган тақдирда, бу уни курашлар ўртасида чидашга, умидсизликка тушмасликка ва қувончга эга бўлишга илҳомлантиради.
- Каломий теология масиҳий инсонга бутун Муқаддас Китоб қай тарзда ўзаро бир бутунликни ташкил этишини ўргатади. Агар сиз Муқаддас Китобнинг бирор бир китобини унинг нажот тарихидаги ўрнини билмасдан туриб очиб ўқисангиз, уни тушунмасдан чигал тасаввурда қолиш эҳтимолингиз катта. Лекин, Каломий теология масиҳийларга Муқаддас Китобнинг барча китоби қай тарзда ўзаро бир бутунликни ташкил этишини тушунишга ёрдам беради. Бу эса, ўз навбатида, унинг ҳар бир алоҳида олинган қисмларини тушунишимизга имкон беради.
- Каломий теология масиҳий инсонга Муқаддас Китобнинг барча турли хил қисмларини ўз ҳаётида қандай қўллашни ўргатади. Левилар қурбонлик келтиришининг бугунги кундаги масиҳийга қандай алоқаси бор? Исроилликларнинг Канъон юртини босиб олиши-чи? Ёки Довуд ва Сулаймонннинг шоҳлигичи? Каломий теология имонлиларга Муқаддас Китобнинг шу каби барча қисмларига Масиҳнинг амалга оширган иши (улар шунга йўналтиради) нуқтаи назаридан қарашга ёрдам беради. Бу Масиҳийларга ўз ҳаётларида булар қанчалик долзарб эканлигини кўришга ёрдам беради.
Куки-файллар сизга ижтимоий улашиш каби хусусиятлардан фойдаланиш имконини беради. Шунингдек, улар бизга умумий сайт трафигини таҳлил қилишда ёрдам беради, шунда биз ҳамма учун веб-сайтни яхшилашимиз мумкин. 9М веб-сайтидан фойдаланишни давом эттириш орқали сиз куки-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз. Қўшимча маълумотни Махфийлик сиёсатимиздан олишингиз мумкин.Мен розиман