Шогирдлик

Agar men cho‘ponim aytgan qaysidir gapga qo‘shilmasam, nima qilishim kerak?

Жавоблар
01.19.2019
  1. Kamtarlik va tushunish uchun ibodat qiling.
  2. Muqaddas Kitobni yaxshi biladigan, ishonchli do‘stingizdan aytilgan gap bo‘yicha fikrini so‘rang. Uning ta’rifini tinglang, ehtimol, siz noto‘g‘ri tushungan bo‘lishingiz mumkindir, yoki cho‘poningiz aytgan gap kalomiy jihatdan to‘g‘ri va siz fikringizni unga moslashtirishingiz kerakdir, – buni qabul qilishga ochiq bo‘ling.
  3. “Ishonchli, xudojo‘y do‘st”ni tanlayotganingizda shunday shaxsni tanlangki, u cho‘ponga do‘st bo‘lsin va cho‘ponni himoya qilish va sevishga o‘z tilini ishlatadigan odam bo‘lsin. Tinchlik rishtalarida Ruhning birligini saqlashga qattiq intilishi hammaga ma’lum bo‘lgan shaxsni tanlang. Cho‘ponni shubha ostiga olish vasvasasiga tushadigan yoki bo‘linishdan xursand bo‘ladigan yoki shubhalar ostida soddalarcha to‘g‘ri yo‘ldan ozadigan shaxsga gapirmang.
  4. Agar sizda hali ham savollar yoki xavotirlar bo‘lsa, unda muloyimlik va kamtarlik bilan cho‘poningizdan u nimani nazarda tutganini tushuntirib berishini so‘rang.
  5. Cho‘poningizning nimani nazarda tutganini sabr-toqat bilan tinglaganingizdan keyin, siz hali ham uning aytgan gapiga norozi ekanligingizni payqashingiz mumkin. Agar shunday bo‘lsa, siz qilishingiz kerak bo‘lgan narsa, ehtimol, bu borada narsalarni boshqacharoq ko‘rishingizni kamtarlik bilan qabul qilish, noroziligingizni o‘zingizda qoldirishga qaror qilish, Xudo ko‘plarning hayotida bu xizmatchining ta’limotidan foydalanayotgan barcha yo‘llari uchun rahmat aytish va xursandchilik bilan cho‘poningiz yetakchiligiga bo‘ysunish va uning ta’limotidan foyda olishda davom etishdir.
  6. Shunga qaramay, kamdan-kam hollarda, siz cho‘poningiz ta’lim berayotgan nimadirga qattiq qarshi ekanligingizni yoki sizni uning yetakchiligiga mamnunlik bilan bo‘ysunishingizga halaqit beradigan darajada qaysidir masalada uning fikriga qo‘shilmasligingizni payqashingiz mumkin. Bunday holda, cho‘pon bilan jamoatni tark etish haqidagi niyatingizni muhokama qilgandan keyin, tinchgina va sevgi bilan boshqa jamoatni topish yaxshiroq bo‘ladi.

Агар мен чўпоним айтган қайсидир гапга қўшилмасам, нима қилишим керак?

  1. Камтарлик ва тушуниш учун ибодат қилинг.
  2. Муқаддас Китобни яхши биладиган, ишончли дўстингиздан айтилган гап бўйича фикрини сўранг. Унинг таърифини тингланг, эҳтимол, сиз нотўғри тушунган бўлишингиз мумкиндир, ёки чўпонингиз айтган гап каломий жиҳатдан тўғри ва сиз фикрингизни унга мослаштиришингиз керакдир, – буни қабул қилишга очиқ бўлинг.
  3. “Ишончли, художўй дўст”ни танлаётганингизда шундай шахсни танлангки, у чўпонга дўст бўлсин ва чўпонни ҳимоя қилиш ва севишга ўз тилини ишлатадиган одам бўлсин. Тинчлик ришталарида Руҳнинг бирлигини сақлашга қаттиқ интилиши ҳаммага маълум бўлган шахсни танланг. Чўпонни шубҳа остига олиш васвасасига тушадиган ёки бўлинишдан хурсанд бўладиган ёки шубҳалар остида соддаларча тўғри йўлдан озадиган шахсга гапирманг.
  4. Агар сизда ҳали ҳам саволлар ёки хавотирлар бўлса, унда мулойимлик ва камтарлик билан чўпонингиздан у нимани назарда тутганини тушунтириб беришини сўранг.
  5. Чўпонингизнинг нимани назарда тутганини сабр-тоқат билан тинглаганингиздан кейин, сиз ҳали ҳам унинг айтган гапига норози эканлигингизни пайқашингиз мумкин. Агар шундай бўлса, сиз қилишингиз керак бўлган нарса, эҳтимол, бу борада нарсаларни бошқачароқ кўришингизни камтарлик билан қабул қилиш, норозилигингизни ўзингизда қолдиришга қарор қилиш, Худо кўпларнинг ҳаётида бу хизматчининг таълимотидан фойдаланаётган барча йўллари учун раҳмат айтиш ва хурсандчилик билан чўпонингиз етакчилигига бўйсуниш ва унинг таълимотидан фойда олишда давом этишдир.
  6. Шунга қарамай, камдан-кам ҳолларда, сиз чўпонингиз таълим бераётган нимадирга қаттиқ қарши эканлигингизни ёки сизни унинг етакчилигига мамнунлик билан бўйсунишингизга ҳалақит берадиган даражада қайсидир масалада унинг фикрига қўшилмаслигингизни пайқашингиз мумкин. Бундай ҳолда, чўпон билан жамоатни тарк этиш ҳақидаги ниятингизни муҳокама қилгандан кейин, тинчгина ва севги билан бошқа жамоатни топиш яхшироқ бўлади.