Жамоат Аъзолиги

Jamoatlardagi jiddiy a’zolikning jamoat tashqarisidagi imonsizlar uchun qanday foydalari bor?

Answer
04.17.2015

Jamoat tavba qilgan imonlilarning jiddiy a’zoligi haqida qayg‘urish bilan birga, jamoatdan tashqaridagi imonsizlarga ham bir necha yo‘llarda xizmat qiladilar:

  1. Ular imonsizlarga Masihiy hayotning aniqroq manzarasini ko‘rsatadilar.Masihiycha hayot komillik emas, balki gunohga qarshi kurashish haqidadir. U tavba haqidadir.
  1. Ular imonsizlarga Masihning aniqroq suratini ko‘rsatishadi. Bir-birini muqaddaslikda sevishga jon dili bilan intiladigan masihiylar Masihning shogirdlari ekanliklarini va Masihning qanday ekanligini ko‘rsatishadi (Yuhanno 13:34-35).
  2. Ular imonsizlarga Xudoning aqlga sig‘mas qudrati haqida o‘rgatishadi. Jamoat yosh, millat, ijtimoiy-iqtisodiy mavqe va boshqa dunyodagi farqlarga qaramasdan sevuvchi birlikni namoyon etish orqali buni amalga oshiradi.
  3. Ular imonsizlarga Xudoning muqaddas sevgisi haqida o‘rgatishadi. Masihiylar bir-birlarini kechirib, sevib, yo‘l-yo‘riq va tanbeh berib hamda bir-birlari uchun o‘zlarini qurbon qilganda imonsizlar Xudoning O‘z muqaddas sevgisi, ya’ni har bir imonsizni gunohidan yuz burib Masihga imon keltirishga va Xudo bilan yarashishga taklif etadigan sevgisi manzarasini ko‘rishadi.
  4. Ular imonsizlarning Masihga ishonmaslik uchun bahonasini yo‘q qilishadi. Masih nomini e’tirof etadigan lekin dunyo imonsizlarga masihiylik yolg‘on deya o‘rgatgandek yashaydigan kuchsiz va nosog‘lom jamoatlar imonsizlarga Xudoga qarshi o‘z isyonlarida qolishga bahona berishadi. Sog‘lom jamoatlar esa, bunday bahonani yo‘q qilishadi.

Жамоатлардаги жиддий аъзоликнинг жамоат ташқарисидаги имонсизлар учун қандай фойдалари бор?

Жамоат тавба қилган имонлиларнинг жиддий аъзолиги ҳақида қайғуриш билан бирга, жамоатдан ташқаридаги имонсизларга ҳам бир неча йўлларда хизмат қиладилар:

  1. Улар имонсизларга Масиҳий ҳаётнинг аниқроқ манзарасини кўрсатадилар. Масиҳийча ҳаёт комиллик эмас, балки гуноҳга қарши курашиш ҳақидадир. У тавба ҳақидадир.
  2. Улар имонсизларга Масиҳнинг аниқроқ суратини кўрсатишади. Бир-бирини муқаддасликда севишга жон дили билан интиладиган масиҳийлар Масиҳнинг шогирдлари эканликларини ва Масиҳнинг қандай эканлигини кўрсатишади (Юҳанно 13:34-35).
  3. Улар имонсизларга Худонинг ақлга сиғмас қудрати ҳақида ўргатишади. Жамоат ёш, миллат, ижтимоий-иқтисодий мавқе ва бошқа дунёдаги фарқларга қарамасдан севувчи бирликни намоён этиш орқали буни амалга оширади.
  4. Улар имонсизларга Худонинг муқаддас севгиси ҳақида ўргатишади. Масиҳийлар бир-бирларини кечириб, севиб, йўл-йўриқ ва танбеҳ бериб ҳамда бир-бирлари учун ўзларини қурбон қилганда имонсизлар Худонинг Ўз муқаддас севгиси, яъни ҳар бир имонсизни гуноҳидан юз буриб Масиҳга имон келтиришга ва Худо билан ярашишга таклиф этадиган севгиси манзарасини кўришади.
  5. Улар имонсизларнинг Масиҳга ишонмаслик учун баҳонасини йўқ қилишади. Масиҳ номини эътироф этадиган лекин дунё имонсизларга масиҳийлик ёлғон дея ўргатгандек яшайдиган кучсиз ва носоғлом жамоатлар имонсизларга Худога қарши ўз исёнларида қолишга баҳона беришади. Соғлом жамоатлар эса, бундай баҳонани йўқ қилишади.