Жамоат Аъзолиги

Jamoatga a’zo bo‘lishning masihiyga qanday foydasi bor?

Жавоблар
05.17.2015
  1. Bu sizni boshqa masihiylarga bog‘laydi. O‘zingizni sevgiga va boshqalarga xizmat qilishga bag‘ishlash yaxshi. O‘zingizni boshqa masihiylarga dalda berish, ularni qo‘llab-quvvatlash, mustahkamlash, ularga xizmat qilish, tanbeh berish va ular uchun ibodat qilishga bag‘ishlaganingizda siz masihiy sifatida o‘sasiz.
  1. Boshqalar sizga bog‘lanadi. Jamoatga a’zo bo‘lish siz uchun ruhan qarab turishga ahdlashgan bir guruh masihiylarga qo‘shilishni bildiradi. Agar siz jamoatga a’zo bo‘lsangiz, omma oldida sizni sevishga, sizga xizmat qilishga va sizga qarab turishga (nazorat qilishga) bag‘ishlangan jamoat to‘la odamlarga ega bo‘lasiz.
  2. Oqsoqol himoyasi. Agar siz jamoat a’zosi bo‘lsangiz, o‘sha jamoatning oqsoqollari va cho‘ponlari siz uchun g‘amxo‘rlik qilishi, ibodat qilishi va sizga shaxsan maslahat berishi hamda ta’lim berishi kerak. O‘z jamoatining a’zosi sifatida, ular sizni qanday yetaklayotganlari uchun Xudo oldida hisobot beradilar (Ibr. 13:17).
  3. Xavfsizlik to‘ri. Josh Harris o‘zining Jamoat bilan uchrashuvga chiqishni to‘xtat (Stop Dating the Church) kitobida jamoat uning tavba qilmagan gunohiga toqat qilishidan ko‘ra uni haydab yuborishini bilish u uchun dalda ekanligini ta’kidlaydi. Jamoat a’zosi bo‘lish odamlarga to‘la butun jamoat sizga Xudoni mamnun qiladigan hayotda yashashingizga yordam berishi uchun bag‘ishlanishini va hatto siz gunohingizdan tavba qilishni to‘xtatganingizda sizni jamoatdan chetlatishgacha borishini bildiradi. Bu ba’zilarga qattiq jazo bo‘lib tuyulsada, gunohning aldamchiligini biladigan bizlardan ba’zilarimiz uchun bu o‘ta dalda beruvchi va ko‘ngilni ko‘taruvchi voqelikdir (Ibr. 3:12).
  4. Aminlik. A’zolik birovning imon e’tirofi haqiqiy ekanligiga jamoat tasdig‘idir (Matt. 16:19, 18:18). Jamoat shaxsning hayotiga qaraydi, ularning xushxabarni tushuntirib berishini va imonga qanday kelganliklarini tinglaydi va shunday deydi: “Siz bizga masihiydek ko‘rindingiz. Shuning uchun, bizga qo‘shiling. Bizning hayotlarimizni kuzating va biz ham sizning hayotingizni kuzatamiz”. Shunday qilib, jamoatga a’zolik birovning masihiy ekanligiga kafolat bermasada, u imonlilarning imoni haqiqiy ekanliga ularga aminlik berishi kerak.

Жамоатга аъзо бўлишнинг масиҳийга қандай фойдаси бор?

  1. Бу сизни бошқа масиҳийларга боғлайди. Ўзингизни севгига ва бошқаларга хизмат қилишга бағишлаш яхши. Ўзингизни бошқа масиҳийларга далда бериш, уларни қўллаб-қувватлаш, мустаҳкамлаш, уларга хизмат қилиш, танбеҳ бериш ва улар учун ибодат қилишга бағишлаганингизда сиз масиҳий сифатида ўсасиз.
  2. Бошқалар сизга боғланади. Жамоатга аъзо бўлиш сиз учун руҳан қараб туришга аҳдлашган бир гуруҳ масиҳийларга қўшилишни билдиради. Агар сиз жамоатга аъзо бўлсангиз, омма олдида сизни севишга, сизга хизмат қилишга ва сизга қараб туришга (назорат қилишга) бағишланган жамоат тўла одамларга эга бўласиз.
  3. Оқсоқол ҳимояси. Агар сиз жамоат аъзоси бўлсангиз, ўша жамоатнинг оқсоқоллари ва чўпонлари сиз учун ғамхўрлик қилиши, ибодат қилиши ва сизга шахсан маслаҳат бериши ҳамда таълим бериши керак. Ўз жамоатининг аъзоси сифатида, улар сизни қандай етаклаётганлари учун Худо олдида ҳисобот берадилар (Ибр. 13:17).
  4. Хавфсизлик тўри. Жош Ҳаррис ўзининг Жамоат билан учрашувга чиқишни тўхтат (Stop Dating the Church) китобида жамоат унинг тавба қилмаган гуноҳига тоқат қилишидан кўра уни ҳайдаб юборишини билиш у учун далда эканлигини таъкидлайди. Жамоат аъзоси бўлиш одамларга тўла бутун жамоат сизга Худони мамнун қиладиган ҳаётда яшашингизга ёрдам бериши учун бағишланишини ва ҳатто сиз гуноҳингиздан тавба қилишни тўхтатганингизда сизни жамоатдан четлатишгача боришини билдиради. Бу баъзиларга қаттиқ жазо бўлиб туюлсада, гуноҳнинг алдамчилигини биладиган бизлардан баъзиларимиз учун бу ўта далда берувчи ва кўнгилни кўтарувчи воқеликдир (Ибр. 3:12).
  5. Аминлик. Аъзолик бировнинг имон эътирофи ҳақиқий эканлигига жамоат тасдиғидир (Матт. 16:19, 18:18). Жамоат шахснинг ҳаётига қарайди, уларнинг хушхабарни тушунтириб беришини ва имонга қандай келганликларини тинглайди ва шундай дейди: “Сиз бизга масиҳийдек кўриндингиз. Шунинг учун, бизга қўшилинг. Бизнинг ҳаётларимизни кузатинг ва биз ҳам сизнинг ҳаётингизни кузатамиз”. Шундай қилиб, жамоатга аъзолик бировнинг масиҳий эканлигига кафолат бермасада, у имонлиларнинг имони ҳақиқий эканлига уларга аминлик бериши керак.